Раҳбарият

ДИРЕКТОР ВА БЎЛИМ БОШЛИҚЛАРИ

ДИРЕКТОР

Инанбабаев Акмальхон Махмудович – 1958 йил 15 декабрда  Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
1981 йили Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси лавозимидан бошлаган. Кейинчалик Чирчиқ шаҳар прокуратураси терговчиси, прокурор ёрдамчиси, прокуратуранинг катта терговчиси, 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, Прокурорнинг муҳим топшириқлар бўйича ёрдамчиси, 1992-1993 йиллар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман прокурори, прокурор вазифасини бажарувчи, 1994-1995 йиллар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар прокуратураси терговчиси, катта терговчиси, 1995-1996 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат бирлашмалари бошқармаси бўлим бошлиғи, 1996-2002 йиллар Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2002-2003 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси бошлиғи, 2003-2007 йиллар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, 2007-2009 йиллар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
2009 йил 11 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги  ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонаси директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш куни: жума, соат 15-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 268-28-95

БОШ БУХГАЛТЕР

Зубайдуллаев Шерзод Иркинович – 1986 йилда туғилган. Маълумоти – олий.
2015 йилнинг июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти давлат корхонасининг бош бухгалтери лавозимида фаолият юритмоқда.
Фуқароларни қабул қилиш куни: ҳар куни соат 9-00 дан 17-00 гача.
Телефон: 268-28-39

Опубликовано: 27.03.2015
Укилди (марта): 2