ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ – ХАВФСИЗЛИК САРИ ҚАДАМ

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган “Адолат” нашриёти томонидан ўзбек ва рус тилларида ҳамда лотин имлосида яхлит китоб ҳолида 5000 нусхада нашр қилинди.

 

Мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига, айниқса ёшларга тушунтириш бўйича Адлия органлари ва муассасалари, жумладан, “Адолат” нашриёти ходилари томонидан ҳам бир қатор тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

2015 йил 5 мартдаги 1/15-327/8-сонли топшириқ хат билан юборилган адлия вазирининг 2015 йил 5 мартдаги 48–ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш бўйича нашриётнинг чора-тадбирлар  режаси тасдиқланиб, жорий йил 16 мартдаги тезкор йиғилишда барча ходимларнинг диққат-эътиборига етказилди, 23 март куни ходимлар иштирокида ушбу мавзуда ўқув машғулоти ўтказилди. Қонуннинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлиб, у мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади.

Қонунда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари, уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, уларни бартараф этиш йўллари ҳақида аниқ мақсадлар кўзда тутилган. Барчамизга яхши маълумки, ички ишлар, прокуратура органлари, Миллий хавфсизлик хизмати, адлия, давлат божхона хизмати, давлат солиқ хизмати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ва муассасалар ҳисобланади. Бироқ, қонун тарғиботидан кўзланаётган мақсад — унинг аҳоли, айниқса, ёшлар ҳаётига кенг кириб боришига эришишдир! Сабаби, айнан аҳолининг ёш авлод вакиллари ҳаётида ҳуқуқбузарликлар содир этилиши кўп учрайди. Ёшлар ҳаёти ҳуқуқбузарликлар содир этилиши дебочаси ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, ёшларга қонун моҳияти кенг тушунтирилмоқда.

Ушбу қонун маҳаллалар, нодавлат тижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ҳам профилакти к тадбирларда иштирок этишига йўл  беради. Қонунда биринчи навбатда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш муҳим эканлигига алоҳида урғу берилган. Аввало, уларга тарбиявий таъсир кўрсатиш йўлидан бориш самарали эканлиги ҳам инобатга олинган.

Қонун айнан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасига эътибор қаратади. Бу ҳуқуқбузарлик содир этган шахс билан якка тартибда шуғулланишни талаб этади. Яъни, қонунда шундай шахс билан профилактика суҳбати олиб бориш, уни расмий огоҳлантириш, профилактик ҳисобга олиш, мажбурий даволанишга юбориш, мажбурий назорат қилиш ва шу каби бошқа йўналишлар белгиланган.

Қонунга асосан, ўзига нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари қўлланилаётган шахслар ўзига нисбатан қўлланилаётган чораларнинг ҳуқуқий оқибатларини билишга, ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар, бошқа материаллар билан танишишга ҳақли. Шунингдек, унинг илтимос қилишга, юридик ёрдам олишга, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчининг  қарорлари, мансабдор шахсларнинг ўзига нисбатан кўрган чоралари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли эканлиги ҳам белгиланган.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда қонунчилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий давомидир. Унинг алоҳида аҳамияти шундаки, нафақат, унинг ижросига масъул идора ходими, балки, ҳуқуқларини яхши билган ҳар бир инсон ҳам ён-атрофдаги жиноят кўчасига кириб қолаётган замондошига, яқини ёки маҳалладошига бу йўлнинг боши берк кўча эканлигини тушунтиришга интилади ва уни ножоиз йўлдан қайтаришни Ватан олдидаги бурчи деб билади. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун айнан шу мақсадни кўзлайди!

Шу сабабдан ҳам, мазкур Қонун ҳар бир оиланинг кутубхонасида бўлиши зарур, деб ўйлаймиз.

 

Гулбаҳор ОРТИҚХЎЖАЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

ҳузуридаги ихтисослаштирилган

«Адолат» нашриёти муҳаррири

Опубликовано: 30.04.2015
Укилди (марта): 2